Андижонда 15 ёшли ўсмир босқинчилик жиноятидан жабр кўрди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 4 ноябрь куни 18:45 да Избоскан тумани Шинам кўчасидаги уйга икки нафар шахс ғайриқонуний равишда кирган. Улар уй ичида бўлган 15 ёшли ўсмирга ҳужум қилиб, уни таёқ билан уриб, қўл-оёқларини мато билан боғлаб қўйган. Босқинчилар сандиқдаги 10 млн сўмни олиб, қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида босқчинчилардаг бири, 22 ёшли И.Ғ. ушланган. Энди унинг шеригини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (такроран, хавфли рецидивист томонидан содир этилган босқинчилик) билан жиноий иш қўзғатилган.