Наманганда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг муаммосини пул эвазига ҳал қилиб бермоқчи бўлган. Тадбиркорнинг 2019 йилда солиқдан катта қарзи бўлган ва уни ундириш МИБга юклатилган бўлган. Ушбу иш ўринбосар томонидан 3 минг долларга ҳал қилиб берилиши ваъда қилинган ва айтилган пулнинг 2 минг долларини олаётган вақтда МИБ туман бўлими бошлиғи ўринбосари ушланган.
Қўшимча қилинишича, ўринбосар аввалроқ воситачи орқали минг доллар ва 2,2 млн сўмни олиб бўлган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.