Термизда йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жарима тўлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
ЙПХ ходимининг қоидани бузгани акс этган видео тармоқларда тарқалди. Видеода инспектор бурилиш мумкин бўлмаган жойдан автомобилни ортга ҳайдаганини кўриш мумкин.
Термиз ҳуқуқ тартибот органларининг таъкидлашича, инспектор билан суҳбат олиб борилган. Бундан ташқари, у қонунчиликка кўра жазоланган. Инспектор 111 500 сўм миқдорида жарима тўлади.