Андижон вилоятида аёл эри билан урушиб қолиб, қайнотасининг машинасини ёқиб юборди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, фуқаро Ш.Н. 2013 йилдан буён шаръий никоҳ асосида яшовчи эри билан урушиб қолган. Улар Андижон шаҳрида яшаб келмоқда.
Навбатдаги оилавий можароларнинг бирида аёл жаҳл устида Дамас автомобилини ёқиб юборган. Автомобиль аёлнинг қайнотасига тегишли бўлган.
Дастлабки уч йилда биз яхши яшадик. Кейин жанжаллар бошланди. Навбатдаги можароларнинг бирида эрим қариндошларимни ҳақорат қилди. Жаҳл устида мен бензин билан автомобилни ёқиб юбордим, – дейди аёл.
Қайнотанинг бахтига автомобиль бутунлай ёниб кетмаган. Зарар миқдори 23 млн сўм. Аёл ушбу маблағни тўлаши керак. Бундан ташқари, суд қарорига кўра аёлга бир йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.