Видео: Андижонда севгилисидан рад жавобини олган йигит ўч олиш мақсадида икки ойлик чақалоқни қасддан ўлдирди

Видео: Андижонда севгилисидан рад жавобини олган йигит ўч олиш мақсадида икки ойлик чақалоқни қасддан ўлдирди
Андижонда севгилисдан рад жавобини олган йигит икки ойлик чақалоқни қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Замон ИД хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 27 май куни содир бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, андижонлик М. Маҳаммаджонов 2019 йилда инстаграм орқали Пирматова билан танишиб қолган ва у билан кўришиб уни ёқтириб қолган. Узоқ вақтлик мулоқотдан сўнг йигит қизга оила қуриш таклифини билдирган. Лекин қиз ушбу таклифни шу йил 26 май куни рад этган. Бундан ғазабланган йигит 27 май куни қизнинг уйига бостириб борган. Уйда ўша пайт қизнинг келионойиси Каримова бўлган. Йигит унга пичоқ билан ташланган ва Пирматовани уйга чақириб беришни сўраган. Бу орада уйда 5 март куни туғилган чақалоқ йиғлайверган ва бундан ғазабланган ва йиғини тўхтата олмаган йигит уни ёстиқ билан димиқтириб ўлдирган. Бу орада уйга етиб келган Пирматова эса ошиқ йигитдан бир мушт ва унинг қўлидаги пичоқдан қорнига ҳамда кўкрак соҳасига зарб қабул қилади. Йигитни эшик тақиллаши тўхтатиб қолган. Қўшни Ибрагимов йигитга эшик ортидан ИИБ ходимини чақиришини айтгач йигит қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда йигит ЖКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилган ва 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Xusniddin 24 ноябр 2020 11:43
    Otish kkerak bunaqalarni
  2. Дилкарам 20 ноябр 2020 23:25
    20 йилги тулик утаб чикса буям Оз суддат эмас.
  3. Марат 20 ноябр 2020 18:32
    Мукаррар куп йиллик жазо
  4. Мукаррам 20 ноябр 2020 13:58
    Ўлим жазосини жорий қилиш керак
    Мана шунақа ифлосларни ўлимга хукм қилиш кк
  5. Отабек 20 ноябр 2020 11:28
    Бу харомини тошбурон килиш керак тамом
  6. O`ZBEK 20 ноябр 2020 10:58
    Қанчалик ўқиш қийин бундай хабарларни. Наманган вилоятидаги ИИБ ДХХ, Прокуратура ва умумий тартибни сақлаш рахбар ходимлари қаерга қарашмоқда. Наманган вилоятини расво қилдиларку. Қаердан келяпти бундай шармандалик. Очиқ ойдин хар хил дориларни сотишга рухсат берганларидан кейин нима қилишсин. Республика бўйича Наманган вилоятидадай шахарнинг марказидаги ЧОРСУ ер ости йўли атрофидан хар хил турдаги "ЭРКАК"лар дорисини сотилмайди. Ахир бу нима дегани Наманганда жа...блар кўпайганини. Тартиб қоида изидан чиқиб кетганини билдиради. Эссиз Наманган шахри. Бундай қоттиликнинг асосий сабачиси шунга йўл қўйиб берганлар. "Ўғри ўғри эмас, ўғрига шароит яратган ўғри" дейишади. Эссиз гудак иккита ифлос ахмоқнинг қурбонига айланди.
  7. ИЛХОМЖОН 19 ноябр 2020 21:33
    Йиртик хезалак...
  8. Нурулло 19 ноябр 2020 19:14
    Улим жазосини куллаш керак бу ифлосларга бу енгил жазо
  9. ШЕРЗОД 19 ноябр 2020 19:08
    УМРБОД СУРГУН ҚИЛИШ КЕРАК ДИ
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Андижонда севгилисидан рад жавобини олган йигит ўч олиш мақсадида икки ойлик чақалоқни қасддан ўлдирди