Жорий йил август ойида Қибрай туманида Яккасарой туманида яшовчи фуқаронинг жасади чемодан ичида топилган эди. Марҳум аввалроқ Олий суд тизимида таъминотчи бўлиб ишлаган.
ОАВда ушбу ҳолат бўйича маълумотлар тарқалганда марҳумнинг танасида тан жароҳатлар аниқлангани айтилган эди. Кейинчалик ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида айбланувчилар топилган. Уларга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241 моддлари жиноий иш қўзғатилган.
Бугун, 11 декабрь куни ушбу иш юзасидан суд бўлиб ўтди. Иш Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра айбланувчи эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, унинг шериги 5 йил умрини панжара ортида ўтказадиган бўлди.