Сирдарёдаги кафеда иккита эркак ички ишлар ходимини калтаклади. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 29 ноябрь куни соат тунги 01:00ларда ички ишлар ходими Гулистон шаҳридаги “Сафина” кафесига бориб, ўша ерда спиртли ичимлик ичаётган 4 нафар шахсни суратга олиб, ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уларни ИИОга таклиф қилган. Шу пайт ходимнинг олдига спиртли ичимлик ичаётган, ўша кафенинг бошқарувчиси Д.С ва К.Л. келиб дўппослаган ва телефонини синдирган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда Д.С ва К.Л.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.