Қашқадарё вилоятида архив ходимлари ҳужжатларни макулатурага топшириб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Архив ходимлари компания ва корхоналарга тегишли бўлган 2016-2018 йиллар давомидаги ҳужжатларнинг 3031тасини макулатурага топшириб юборган. Ходимлар К.Д ва А.Ж.лар шу йўл билан пул ишламоқчи бўлган.
Ҳамкасбларининг ноқонуний хатти-ҳаракати ҳақида архивнинг бошқа бир ходими, ҳужжатларнинг электрон нусхаси билан шуғулланувчи фуқаро Х.Р. хабар қилган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.