Андижон вилоятида 20 ёшли қиз ўз фарзандини 5200 долларга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қиз шу йил 12 декабрь куни тезкор тадбир давомида қўлга олинган. Жалақудуқ туманидаги “Туялас” маҳалласида яшовчи фуқаро пулларни олаётганда ушланган.
Қиз ўзининг 4 ойлик фарзандини 5200 долларга баҳолаган. Ҳозирда одам савдоси бўйича жиноий иш қўзғатилган.