Тошкентда бедарак йўқолган 13 ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
2007 йилда туғилган Жумабаева Фарангиз Вахидовна Чилонзор тумани, Г9а-квартал, 4-уй, 1-хонадонда яшайди. У 21 ноябрь куни уйидан чиқиб, қайтиб келмаган.
Унинг белгилари: бўйи – 165-170 см, ўрта гавдали, кўзи қора, қоши қалин, сочи калта ва қора рангда. Ўша куни эгнида жигарранг пальто, қора кофта, қора шим, оқ крассовка бўлган. Қиз ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда: 71-233-83-74, 71-233-82-37, 71-232-08-10, 71-232-05-62, 71-281-92-54, 97-449-02-11, 98-125-57-60.
Қиз ёшига нисбатан каттароқ кўриниши маълум қилинмоқда. Шунингдек, у ўзи ҳақида нотўғри маълумот бериши мумкинлиги таъкидланди.