Тармоқларда экология ходимлари она ва унинг фарзандларини ўлимдан асраб қолган ҳолат акс этган видеолавҳа тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Видеода ходимлар аёлни ва унинг фарзандларини каналда чўкиб кетишдан тўхтатиб қолганини кўриш мумкин. Ҳодиса Ширин шаҳрида содир бўлган.
Аёлдан нима сабабдан бундай қилмоқчи бўлгани ҳақида сўралганда у бундай яшашдан чарчаганини ва фарзандларини дунёга келтирганидан афсусда эканини айтган. Аёлнинг айтишича у яшашдан қийналмоқда ва бошқа яшашни истамайди. Ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолатга изоҳ бергани йўқ.