Ўзбекистоннинг Истамбулдаги бош консуллигининг маълумотига кўра 12 декабрь куни икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ўртасида можаро юзага келган. Жанжал натижасида 1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси вафот этган.
Эркакнинг ўлими юзасидан 1993 йилда туғилган ўзбекистонлик эркак ушланган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Марҳумнинг мурдаси кеча, 16 декабрь куни ватанига юборилган. Икки эркакнинг можаросига нима сабаб бўлгани очиқланмаяпти. Истамбул полицияси суриштирув ишларини олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам пичоқланган эди.