Намангандаги ЙТҲ натижасида ёниб кетган “Нексия” ичида бўлган 6 киши вафот этди (ФОТО)

Намангандаги ЙТҲ натижасида ёниб кетган “Нексия” ичида бўлган 6 киши вафот этди (ФОТО)
Намангандаги ЙТҲда ёниб кетган “Нексия” ичида бўлган 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 16 декабрь куни соат 16:30ларда Наманган шаҳри И.Каримов-Истиқлол кўчалари кесишмасидаги "Фазо" чорраҳасида "Ман" юк автомашинаси ва “Нексия” иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада “Нексия” ёниб кетган. Унинг оқибатида, енгил автомашина ичида бўлган,

1) ҳайдовчи, 42 ёшли Н.М;
2) йўловчи 39 ёшли М.Х. (ҳайдовчининг хотини);
3) йўловчи 13 ёшли М.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
4) йўловчи 10 ёшли А.Б. (ҳайдовчининг фарзанди);
5) йўловчи 34 ёшли Г.Ш;
6) йўловчи 7 ёшли М.Ш.лар ҳодиса жойида ёниб кетиб, вафот этишган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Намангандаги ЙТҲ натижасида ёниб кетган “Нексия” ичида бўлган 6 киши вафот этди (ФОТО)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи: пойтахт натижалари

Бу йилги қиш пойтахт аҳолиси учун ҳам анча синовли келгани, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби энг бирламчи ҳаётий...
Кеча, 20:35

“ Самарқанд давлат университети талабаларига дарс ўтганимдан сўнг инглиз тилини билиш даражаси сезиларли даражада ўсди...”

Бу - Осиё чет тили ўқитувчилари уюшмаси президенти, Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси мудири, профессор Равиндер...
27-01-2023, 22:05

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди

Пандемия сабаб тўхтаган Фарғона–Қирғизистон йўналишидаги микроавтобус қатнови қайта тикланди 26 январдан бошлаб “Фарғона – Қувасой –...
27-01-2023, 11:44

2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган

Маълумотларга кўра , 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар...
27-01-2023, 11:42

O'zLiDeP ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди

Куни кеча мамлакатимиз Энергетика вазирлиги билан “Газпром” компанияси ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл...
27-01-2023, 11:40
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Намангандаги ЙТҲ натижасида ёниб кетган “Нексия” ичида бўлган 6 киши вафот этди (ФОТО)