Тошкентдаги савдо марказида ука акасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, 16 декабрь куни соат 16:35 ларда Чилонзор туманида жойлашган «Тошкент савдо маркази» комплексида 25 ёшли муқаддам судланган Н.М 29 ёшли акаси О.М.ни ўзаро келишмовчилик пайтида пичоқлаб қўйган. Йигит акасининг ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига пичоқни суқиб олган. О.М шифохонада вафот этган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисм «д» банди (таъмагирлик ниятида) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда йигит қидирилмоқда.