Наманганда 16 ёшли қиз гўзаллик салонини ўмариб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 14 декабрь кунига ўтар кечаси Чуст шаҳар “Пансада” МФЙ ҳудудидаги 38 ёшли Шамсия Н.нинг гўзалик салонидан қуйидаги буюмлар йўқолган бўлган:
1 дона ноутбук,
1 дона планшет,
1 дона аёллар курткаси,
1 дона шапка, 1 дона соч дазмоли,
1 дона соч гафре дазмоли,
1 дона аёллар сумкаси,
1 дона растушовка аппарати,
1 дона соч қайчиси,
10 қути киприк ўстириш ускуналари,
ҳар хил касметика бўёқлари буюмлари.
Шундан сўнг ушбу ҳолат бўйича барча керакли чоралар кўрилган ва бу буюмларнинг барчасини 16 ёшли Шамсиқамархон Қ. содир этгани маълум бўлган. Қиз сўроқ қилинган. Унинг олган буюмлари ашёвий далил сифатида олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.