Самарқандда блогернинг машинаси ёқиб юборилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Бахтиёр исмли автоблогернинг автомашинаси унинг уйи олдида ёқиб юборилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда унинг Ласетти автомашинаси бутунлай ёниб кетганини кўриш мумкин.
Ҳодиса шу йил 16 декабрь куни соат 02:30 ларда содир бўлган. Таъкидлаш жоиз, декабрь ойи бошида блогернинг автомашинасининг ғилдирикларига шикаст етказишган эди. Ҳозирда ҳолат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.