Бухорода ҳаракатланиб кетаётган автомашинада газ баллон портлади. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 22 декабрь куни соат 17:30 да Бухоро шаҳрининг Ибн Сино кўчасида содир бўлган. Ҳаракатланиб кетаётган «Ваз-21063» автомобилида газ баллон портлаган. Натижада ҳайдовчи 49 ёшли Ж.Р. шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.