Наманганда 4 нафар 14-16 ёшли болалар “Spark”ни олиб қочди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М., ва 16 ёшли Билол Т.лар 18 декабрь куни соат 23:50 да Наманган шаҳар Истиқбол МФЙ 1-Баркамол кўчасида фуқаро Фозилжон К.нинг автомобилини олиб қочган. Машина ичида калит бўлган ва шу сабаб у ўғирланган. Ўсмирлар сайр қилиб келиш баҳонасида автомобилни олиб қочгани айтилмоқда.
Олиб борилган тадбирлар давомида ушбу автомобиль Истиқбол маҳалласида “Ваз-2106” билан тўқнашиб турган ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан ўсмирларга нисбатан ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шерзод, Акмал, Неъматжонлар уй қамоғига олинган, Билол эса ҳибсга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.