Аввалроқ тармоқларда Самарқанд вилоятида эркак жамоат тартибини бузгани билан боғлиқ ҳолат видеоси тарқалган эди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Миронкул маҳалласида яшовчи 25 ёшли фуқаро С.Б. ярим яланғоч ҳолда йўлнинг қатнов қисмини ёпиб қўйган. Эркак Каптивага йўл бермаган.
Мавжуд маълумотларга кўра фуқаро ҳодиса содир бўлган вақтда маст ҳолатда бўлган. Ҳозирда унга нисбатан МЖтКнинг 183 моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган. Иш яқин вақт ичида судда кўриб чиқилади.