Пойтахтда автобус ёниб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса 22 декабрь куни соат 14:50ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида содир бўлган. Мавжуд маълумотларга кўра, 47-сонли автобус ёниб кетган (давлат рақами – 01 159 FCA).
Таъкидланишича, ҳодиса двигателдаги носозлик сабаб юзага келган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳатланмагани айтилмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.