Ўзбекистонда вазир ўринбосари кетаётган “Жентра” ЙТҲга учрагани хабар қилинмоқда. Кун нашрининг маълумотига кўра, ушбу ҳодисада амалдорнинг рафиқаси ва 3 ёшли қизи ҳалок бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 2020 йил 31 декабрдан 2021 йил 1 январга ўтар кечаси Қамчиқ довонида содир бўлган. Ушбу ҳодиса оқибатида сув хўжалиги вазири ўринбосарининг ўзи шифохонага ётқизилган. Наманган вилоят ИИБ ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот берган. Уларнинг маълумотига кўра, ҳодиса 31 декабрь соат 23:00 да Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Қўқонлик 23 ёшли фуқаро бошқарувчидаги Жентра ўзидан олдинги 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги Жентрага урилган. Натижада 41 ёшли эркак бошқарувчидаги машина жарликка қулаб тушган. Ушбу автомашина ичида бўлган 34 ёшли аёл ва 3 ёшли қиз олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Вазирликнинг маълумотиша кўра, автомобил ичида вазир ўринбосари Аҳмаджонов Вохиджон бўлган. У оила аъзолари билан шахсий автомобилида водийга, байрамни нишонлаш учун кетаётган бўлган.