Тармоқларда Тошкентда икки нафар ички ишлар ходимлари калтакланган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси, соат 04:00 ларда, Чилонзор туманида содир бўлган. Ўша куни Матиз ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг буйруғига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, Қатортол кўчасида тўхтаб қолган. Автомобиль ичида бўлган 4 нафар фуқаро эса уларнинг ортидан етиб келган ЙПХ ва ППХ ходимларига қаттиқ қаршилик кўрсатиб, уларга ўткир тиғли жисмлар билан қаршилик кўрсатган.
Ушбу ҳолатдан сўнг қонунбузарларнинг 1 нафари ушланган, 3 нафари эса яширинган. Айни вақтда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.