Қашқадарёда газ портлаши оқибатида уйнинг деворлари қулаб тушди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 6 январь куни соат 08:10ларда Қарши шаҳридаги “Отчопар” МФЙда жойлашган уйларнинг бирида газ чақнаб, портлаш юзага келган. Унинг оқибатида уйнинг деворлари қулаб тушган. Вайрон бўлган уй ичидан 2 кишининг жасади топилган.
Воқеа жойидан олинган видеолавҳаларда уй бутунлай вайрон бўлганини кўриш мумкин. Айни вақтда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.