Тошкентда 7 та банкоматни ўғирлаганлар қўлга олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкентда икки нафар фуқаро Тошкентдаги 7 та банкоматни ўғирлаган. Улар пойтахтнинг турли ҳудудларидаги банкоматларни олиб, узоқроқ ҳудудга ташлаб кетаверган. Гумонланувчилар бундай ишларни асосан тунги вақтда содир этишган.
Улар ушланган ва ҳолат юзасидан ЖКнинг 169- моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.