Тошкентда танишига каратэ трюкини кўрсатган аёл пичоқлаб ўлдирилди

Тошкентда танишига каратэ трюкини кўрсатган аёл пичоқлаб ўлдирилди
Тошкентда танишига каратэ трюкини кўрсатган аёл пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 23 декабрь соат 09:03 да Яшнобод тумани Сандиқли 1-тор кўчаси 2-уй олдида аёлнинг мурдаси топилган. Унинг танасида тан жароҳатлари аниқланган. Суриштирувлар натижасида у 31 ёшли аёл Д. К. экани маълум бўлган. Аёл 22 декабрь куни танишининг уйида дўстлари билан тиббиёт спиртини ичган. Шунда каратэ билан шуғулланувчи аёл танишига ўша спорт услубларини намойиш этган ва бу вақтда танишларининг бирига тегиб кетган. Бу эса ўша танишига ёқмаган ва шу заҳоти у аёлни пичоқлаган. Каратэчи аёл пичоқдан жароҳатлангач уйдан қочиб чиққан ва юқорида айтилган манзилда қулаб тушган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи В. А. эса ҳибсга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Конституциявий ислоҳотлардан пировард мақсад – инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашдир

“Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган йиғилишда бугуннинг энг долзарб мавзуси бўлган янги конституцион...
Кеча, 13:57

Самарқанд давлат университети илмий обсерваториясида қандай илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда?...

Коинот, юлдузлар ҳамиша инсонларни ўзига қизиқтириб келган. Биз осмонга қараймиз ва осмондаги юлдузлар коинот бўйлаб тарқалиб кетганини...
5-07-2022, 23:54

Бадминтончилар тайёрлашнинг дастлабки босқичида нималарга эътибор бериш керак?

Бадминтон ХIХ асрнинг 70 йилларида Англияда расм бўлиб, ўйин қоидалари ишлаб чиқилгач, Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам ёйилган. 1934...
5-07-2022, 23:50

Балиқларни сунъий шароитда қандай кўпайтириш мумкин?

Жаҳонда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда уларда қўшимча балиқчилик функциясини яратиш ички сув ресурсларидан...
5-07-2022, 14:30

Пропан-бутандан қандай фойдали элементлар олиш мумкин?

Бугунги кунда нефть ва газ муҳим кимёвий хомашё бўлиб, ҳозирги замон саноати ва энергетикасининг барча тармоқларида нефть ва газ...
5-07-2022, 06:00
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда танишига каратэ трюкини кўрсатган аёл пичоқлаб ўлдирилди