Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиб вавот этганлар сони ортиб бормоқда. Бу сафар аянчли ҳолат кеча, 8 январь куни Сирдарё вилоятида содир бўлди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Оқолтин туманида яшовчи 33 ёшли эркак ва 26 ёшли рафиқаси ис газидан заҳарланиб вафот этган. Эркак ўз ўйида ўлик ҳолда топилган, аёл эса шифохонада оламдан ўтган.
Бундан ташқари, уларнинг 2 ёшли қизи ҳам заҳарланиш билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда қизалоқ оғир аҳволда жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда. Ҳозирча газ қаердан сизиб чиққани маълум эмас, ҳолат ўрганилмоқда.