Аввалроқ сайтимизда эркак Тик-токда “лайк” йиғиш учун ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ётиб олиб, ушбу ҳолатни видеога олгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса Андижон вилоятида 9 январда содир бўлган. Видеодаги шахс эса 1984 йилда туғилган, Андижон туманида яшовчи Кимсанов Зафарбек экани маълум бўлган. 3 та фарзанднинг отаси Зафарбек бу ишни одамларга яхши кайфият улашиш мақсадида қилганини, шунчаки тик-токга жойлаш учун видео олганини маълум қилган.
Эркак бошқаларга бундай қилмасликни маслаҳат бериб, қилган иши учун халқдан узр сўраган. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.