Тошкентда темир йўлда шлагбаумни менсимасдан ҳаракатланган “Нексия” ва “Ласетти” ҳайдовчилари ЙТҲга учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 10 январь куни Юнусобод туманидаги Локомотив парки ёнида содир бўлган. 30 ёшли Эршод К. бошқарувидаги “Нексия” ва 32 ёшли Ўринбой Т. бошқарувидаги “Ласетти” темир йўл светофорининг тақиқловчи белгисини ва туширилаётган шлагбаумни менсимаган.
Натижада “Нексия” “Ласетти”нинг йўлига чиқиб кетган ва “Ласетти” ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Иккита ҳайдовчига ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.