Ижтимоий тармоқларда Бухорода содир бўлган видеолавҳа тарқалди. Унда ҳайдовчи йўл ўртасида тўхтаб, таниши билан саломлашганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳридаги кўчаларнинг бирида давлат рақами 80 H 884 DA бўлган “Нексия-3” ҳайдовчис бошқа автомобилларга ҳалақит бериб, йўл ўртасида тўхтаб таниши билан саломлашган. Ушбу ҳолат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганилган.
Ҳайдовчига нисбатан чора кўрилгани айтилмоқда.