Мавжуд маълумотларга кўра, 22 ёшли М.Р. туғилмаган чақалоғини сотмоқчи бўлган. У фарзандини 50 млн. сўмга баҳолаган.
Тергов давомида қиз 2020 йилнинг декабрь ойида кафеларнинг бирида официант бўлиб ишлаётган вақтда фуқаро Ф.Э.(аёл)га 4 ойлик ҳомиласи билан қийналиб кетганини, молиявий аҳвол яхши эмаслигини айтиб унга боласини сотиб олишни таклиф қилгани маълум бўлган. 6 январь куни қиз айтилган пулларнинг бир қисми, 20 млн 500 минг сўмни олаётган вақтда қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 135 моддаси 1 қисми билан жиноий иш қўзғатилган.