Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 13 январь куни соат 10:00ларда Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчасида содир бўлган. 20 ёшли ҳайдовчи Малибуда бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган иккита Ласеттига урилган ва ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.