Сурхондарёда қалбаки пуллар тайёрлаган 25 ёшли фуқаро ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Термиз туманида яшовчи 25 ёшли фуқаро М.Х. Термиз шаҳридаги кўп қаватли уйдаги хонадонни ижарага олиб, ўша ерда ўз режасини амалга оширган. У ушбу хонадонда 4 дона «100 000» сўмлик, 48 дона «50 000» сўмлик, 12 дона «10 000» сўмлик, жами 2 920 000 сўм қалбаки пуллар тайёрлаган. Воқеа жойидан ноутбук ва принтер ашёвий далил сифатида олинган. Фуқаро ДХХ томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.