Ўзбекистондан валюталар контрабанда йўли билан асосан қайси давлатга чиқиб кетаётгани маълум қилинди

Ўзбекистондан валюталар контрабанда йўли билан асосан қайси давлатга чиқиб кетаётгани маълум қилинди
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда валютани ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетиш ҳолати кўпайиб бормоқда. ДБҚ божхона институти мутахассиси Фарҳод Гафуров томонидан билдирилган фикрга кўра, валюта олиб чиқиб кетилишининг асосий йўли Қирғизистон бўлиб қолмоқда.

Маълумот ўрнида, 2017 йилда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари 4,3 млрд сўмнинг олиб чиқиб кетилишини тўхтатиб қолди. Кейинги йил ушбу кўрсаткич яна ошди. Масалан, 2018 йилнинг ўзида 26,2 млрд сўмни олиб чиқиб кетишга уриниш бўлган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 27 млрд сўмни ташкил қилган. Ўтган йили эса январь-сентябрь ойларида 5,6 млрд сўм пулни олиб чиқиб кетишга уриниш бўлган.
“Валютани мамлакатдан олиб чиқиб кетишнинг асосий йўлларидан бири чегара орқалидир. Ушбу соҳада олиб борилган таҳлил натижасига кўра, Ўзбекистондан хорижий валюталарни олиб чиқиб кетиш ҳолати валюта сиёсати либераллаштирилгандан сўнг кўпайган. Хусусан, божхона келтирган маълумотга кўра, 2019 йилда 220та ҳолатдан кўпроқ вазиятда турли валютадаги пулларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилган”, – дейди мутахассис.

Гафуровнинг фикрича, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги назоратнинг кучсизлиги бунга сабаб бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистондан валюталар контрабанда йўли билан асосан қайси давлатга чиқиб кетаётгани маълум қилинди