Видео: Ўзбекистонда фирибгар ер учун 3 млн 720 минг долларни олаётганда ушланди

Видео: Ўзбекистонда фирибгар ер учун 3 млн 720 минг долларни олаётганда ушланди
Ўзбекистонда фирибгар ер учун 3 млн 720 минг долларни олаётганда ушланди. Маълум бўлишича фирибгар ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинган.

Хабар қилинишича, қибрайлик тадбиркор ер олиб, боғдорчилик ва чорва моллари бизнеси билан шуғулланмоқчи бўлган. Бунинг учун у ҳокимликларга мурожаат қилган. Лекин иши “пишмаган”. Шунда фуқарога ер кераклигидан «Asiyan Milk Best» МЧЖ раҳбари Т.Қ. хабар топган ва қибрайлик тадбиркорга ўз хизматини таклиф қилган. Т.Қ. Қуйичирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман заҳирасидаги 100 гектар ерни тадбиркор номига ўтказиб беришини айтиб, ундан 3 млн. 700 минг доллар сўраган. Шунингдек, Қуйичирчиқ тумани хокимлигида ишловчи танишига 20 минг доллар беришини айтиб, у пулни ҳам беришни сўраган.

Тезкор тадбирда Т.Қ. 3 млн 720 минг долларни олаётган вақтда ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ман 22 январ 2021 18:27
    Хар бир долларга бир кундан камокда утирсин
  2. Mer 21 январ 2021 19:09
    Шу иш хам жиноятми? Бизда бу одатий холку.
  3. Носиржон 21 январ 2021 17:58
    Бу тепада утирганлар одам булмайди .Бунча пулни каердан олади уни хам суриштириб куринглар. Бу хаммаси эртакка ухшаб боряпти. Шунча пули бор одамга яна нима етишмайди деган саволга мен тушинмайман.
  4. Ххх 21 январ 2021 12:53
    Ер халкники унинг узига булиб беринглар.булмаса рахбарлар ерга кушиб узбекистонни хам сотиб юборади.ХАЛК КАГРИДАН КУРКИНГ.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Видео: Ўзбекистонда фирибгар ер учун 3 млн 720 минг долларни олаётганда ушланди