ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди

ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармасининг собиқ ходими Андижон туманида жойлашган саноат ҳудудидан 30 сотих ер майдони олиб бериш ва кадастр идораларидаги танишлари орқали тегишли қарорни чиқартириб беришини айтиб, маҳаллий тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс сўралган пулдан 5 минг долларини олган вақтида ушланди.
Аниқланишича, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун 2020 йил жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Республикамиз вилоятларидаги аҳоли хонадонларига газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш билан шуғулланувчи МЧЖлардан бирининг иш юритувчиси, Жизах вилояти Зарбдор туманида яшовчи фуқаро мазкур вилоятдаги ўзига таниш бўлган қурилиш фирмаларидан бирининг раҳбарини ишончига киради.
Унга Тошкент шаҳридаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия) ва 2000 дона газ ҳисоблагич ускуналари олишида ёрдам беришини айтиб, хизмати эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ Жиззах вилояти Бошқармаси ходимларининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида фирибгар шахс сўралган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

1974 йил Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган, айни пайтда Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган аёл Самарқанд вилоятидаги манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумни суд идораларидаги танишлари орқали оқлаб, озодликка чиқариб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 4 минг долларини маҳкумнинг танишидан олган вақтида ушланди.

Кармана туманида истиқомат қилувчи фуқаро Навоий шаҳрида яшовчи шахснинг ишончига кириб, 1.5 минг АҚШ доллари эвазига танишлари орқали уни “Қизилқумцемент” АЖга ишга киритиб қўйишини айтади.
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди