Тошкентда Халқ банкининг сайёр кассаси ходими пенсионерларга ажратилган пулларни талон-тарож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ходими хабар қилди.
Маълум бўлишича, терговга қадар суриштирув ишлари давомида Халқ банкининг Мирзо-Улуғбек туман филиали ходими кассир назоратчи
Т.Т. ушланган. У 2020 йилнинг сентябр ойидан шу йил январь ойига қадар унга ишониб топширилган, пенсия учун ажратилган 170 млн сўмни ўзлаштириб олган.
Т.Тга нисбатан ЖКнинг 167 моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда пенсионерларга лотереялар мажбурий сотилаётгани маълум қилинган эди. Шундан сўнг пенсионерларни мажбурлаган вилоятдаги банк ходими шунчаки жарима билан қутилиб қолган эди.