Аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида нотаниш эркак 1-синфда ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Эркак қизга ширинлик олиб бераман деб қизнинг қўлидан етаклаб, сумкасини олиб бирга кетаётган бўлган. Лекин кейинчлик қиз йиғлаб, бормаслигини айтгандан сўнг эркак қиз ва сумкасини қолдириб, йўлида давом этган. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари эркакни қидирмоқда. Тармоқларда эса ўша ҳолат акс этган видео тарқалди.
Видеода нотаниш эркак қизнинг қўлидан тутиб кетаётаганини, қиз эса йиғлаётаганини кўриш мумкин.