Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими инсон ўлимига сабабчи бўлган Каптивани янгисига алмаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Нашрнинг маълумотига кўра, ҳоким Асрол Бойкараев Каптива автомобилини ҳудди шундай маркали автомобилга алмаштиришга қарор қилган. АвтомобильTrade-in бўйича 260 млн сўмлик қўшимча тўлов эвазига алмаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 70 027 КАА рақамли автомобиль ЙТҲ иштирокчисига айлнган эди. Унинг натижасида 60 ёшли пиёда ҳалок бўлган. ЙТҲ 12 декабрь куни содир бўлган. Марҳумнинг қариндошлари ва гувоҳларнинг айтишича, автомобилни ҳокимнинг ўзи ёки унинг ўғли бошқариб кетаётган бўлган. Ҳодисанинг расмий версиясида рулда ҳоким ўринбосарининг ҳайдовчиси бўлган деб маълумот берилган.