Марҳумнинг қариндошлари рулда ҳоким Асрол Бойқараев ёки бўлмаса унинг ўғли бўлганини айтишмоқда. Бойқараев ушбу мавзу юзасидан матбуот анжумани ташкил этди ва журналистлар саволига жавоб берди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, унинг битта ўғли бор. У Тошкентда ўқийди. Ҳокимнинг ўзи ЙТҲ содир бўлган куни 23 та маҳалла раҳбарлари билан йиғилиш ўтказаётган бўлган.
ЙТҲ содир бўлганини эшитишим билан марҳумнинг уйига бордим. Мен унинг оиласига ҳамдардлик билдириб, ЙТҲ содир этган ҳайдовчим учун кечирим сўрадим. Биз ҳаммамиз йўлда юрамиз ва ҳеч ким бировни ўлдираман деб рулга ўтирмайди. Бундай фалокатларни олдиндан кўриш иложи йўқ, – дейди ҳоким.
Шунингдек, ҳоким ЙТҲда шикастланган автомобилни таъмирлашдан кўра, янгисини олиш арзонроққа тушишини ҳам маълум қилди.
220 млн сўмга сотилади ва 40 млн қўшилиб ҳокимиятга Каптива олинади. Энди уни тузатишни ҳисоб қилсак – 276 млн.га тушади. 16 млн фойда кўряпмиз, давлатга зараримиз тегмайди, – дейди Бойқараев.