Маълум бўлишича, ҳодиса 15 февраль куни Китоб туманидаги 85–сонли мактабда рўй берган. Қарши давлат университетининг тарих факультети 4–курс талабаси Бобоназар Хуррамов ўша мактабда амалиёт ўтаёганда 5-синф ўқувчисига танбеҳ берган. Шундан сўнг аёл набирасига танбеҳ берган ўқитувчига тарсаки туширган.
Аёл набирасининг ота-онаси 1 ёшида ажрашиб кетганини ва ўша вақтдан буён унинг қўлида катта бўлаётганини айтган.
Уни уришса, мен чидолмайман, – дейди аёл.
ХТВнинг маълум қилишича, аёлга нисбатан маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида ариза киритилмоқда.