Тошкентда 5 нафар талабанинг жасади топилди

Тошкентда 5 нафар талабанинг жасади топилди
Тошкентда 5 нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Маълум бўлишича, кеча, 27 февраль куни 20:50ларда Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида "квартирант" сифатида яшаб келаётган 5 нафар талабанинг жасади топилган. Уларнинг 3 нафари М.У., Р.С., Д.Ғ.лар Тошкент Ахборот технологиялари университетининг 2-курсида, О.И. Сингапур университетининг 2-курсида ва С.Х. эса “Инха” университетининг 1-курсида таҳсил олаётган бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра улар номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида вафот этгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 2 март 2021 10:11
    Олий таълим вазирлиги ва катта катта рахбарлар бизлар фарзандларимизни ўқишга жўнатамиз, хаётларини АЛЛОХга омонат қилиб. Нахотки Сизларни инсофларинг йўқ. Катта шахарларда фарзандларимиз ўқийдилар шуларга ётоқхона ёки турар жой билан таъминлашга. Асосан қиз болаларимизга қийин. Қизларимизнинг ор номуси ахир миллатимиз ор номуси-ку. Қани бир трик дупутат шу масалаларни кўтариб, катта катта ВАЗИРЛАРГА мурожат қилишса. Қўрқманглар БИЗ ОТА - ОНАЛАР уларни турар жойлари учун пул тўлаймиз вақат фарзандларимизни хавфсизлигини таъминлаб берсаларинг бўлди. ФАҚАТ КЕЧ БЎЛГАНДАН КЕЙИН ЭМАС!!!!
  2. Реалист 1 март 2021 12:43
    Жойи жаннатда бўлсин,ота-оналарига оллоҳ сабр берсин.
    Ҳеч кимни бошига, ўз фарзандини ўлимини кўришдек оғир мусибат тушмасин.
  3. Узбек 1 март 2021 10:08
    ОТА ОНАЛАРИГА САБР БЕРСИН.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда 5 нафар талабанинг жасади топилди