Аввалроқ Тошкент шаҳрида такси ҳайдовчиси 10 ёшли болани зўрламоқчи бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Пойтахт ИИББ аввалроқ бу бўйича жиноий иш қўзғатилганини ва эркакни аниқлаш ҳамда ушлаш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилган эди. Бошқарманинг хабар қилишича, гумонланувчи ушланган. У 47 ёшли Ғайрат Д. экани маълум қилинди. Унга нисбатан ЖКнинг 25, 119-моддаси 4-қисми билан айб эълон қилинган.
Ғайрат ҳозирда ҳибсга олинган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.