Аввалроқ Сирдарё вилоятининг иккита туманида кучли шамол бинолар томини учириб юборгани ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, ушбу кучли шамол пайтида Янгиер шаҳар «Наврўзабод» МФЙ «Ховос сити»да жойлашган 5-уйнинг том қисмининг тахминан 40 м.кв майдони учиб кетган.
Воқеа жойига зудлик билан масъуллар етиб борган. Унинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.