Аввалроқ Навоий вилоятида аёл уч нафар қизи билан ўзини поезд остига ташлагани ҳақида хабар қилган эдик. Аниқланишича, аёл ўғил фарзанд туғмагани ва шу сабаб эри билан жанжаллашгани учун жонига қасд қилган.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса сабабини билиш учун Олий Мажлис Сенати вилоят ҳокимлигига хат билан мурожаат қилган. Ҳокимлик жавоб хатида ҳодиса сабабини маълум қилган. 1989 йилда туғилган З.Жабборова сўнгги вақтларда турмуш ўртоғи О.Рўзиев билан тез-тездан жанжаллашиб турган. Жанжал вақтида эр асосан аёлга “сен ўғил фарзанд туғмайсан” деб айтгани маълум бўлган. Шунингдек, аёл шу йил январь ойида ҳомиласи қиз эканини билиб, ўз хоҳишига кўра уни олдириб ташлагани ҳам аниқланган. Аёл оиладаги келишмовчиликлар ҳақида ҳеч қаерга мурожаат қилгмани ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан Навоий транспорт прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.