Аввалроқ Тошкентда ижарада яшаётган 5 нафар талаба номаълум моддадан ўткир заҳарланиш оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди.
Дарё нашрининг Бош прокуратура маълумотига таяниб хабар қилишича, талабалар ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Ижарада яшаган бешала талабаларнинг бари ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон-томирлари етишмовчилиги оқибатида вафот этган. Бу бўйича 15 мартда суд тиббиёт экпертизасининг хулосаси ҳам тақдим этилган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ талабалар овқатдан заҳарланиш оқибатида вафот этган деган таҳминлар ҳам бўлган. Лекин бу ўз исботини топмади.