Аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 16 ёшли қизни зўрлаган йигитга чора кўрилмаётгани ҳақида ёзган эдик. Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
2020 йилнинг январь ойида 2003 йилда туғилган қизни ресторан қоровулхонасида зўрлаган 1994 йилда туғилган йигит ички ишлардаги таниши орқали ишни “тинчитиб” келаётгани айтилган эди. ИИВ Тергов департаменти ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабар қилинишича, йигитнинг айби исботланаса у 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.