Наманганда эркак хотинини аёвсиз калтаклади. Бу ҳақда бугун.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тўрақўрғон туманида яшовчи эркак хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаган. Бунга сабаб оилада 9 йилдан бери фарзанд бўлмагани экани айтилмоқда. Нашр маълумотида бошқа сабаб ҳам борлиги маълум қилиниб, айнан қайси сабаб экани очиқланмаган.
Хабар қилинишича, ҳолат бўйича ЖКнинг 109-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл ҳозирда даволаниб чиққани ва уйида экани айтилмоқда.