Тошкент вилояти Қибрай туманида Дамас ва Жигули тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 10 май куни соат 08:00ларда содир бўлган. Натижада Жигулининг 29 ёшли ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган. Дамасни 47 ёшли ҳайдовчи бошқарган.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.