Маълум бўлишича, ҳодиса 10 май куни «Гулистон» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ўша куни бухорлик ҳайдовчи бошқарувидаги Кобальт қарама қарши томондан келаётган бошқа бир Кобальт билан тўқнашган. Оқибатда 6 киши воқеа жойида вафот этган. Қурбонлар орасида 7 ойлик чақалоқ ҳам борлиги айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.