Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи автоҳалокатда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, Наврўз Омонбоев бугун соат 04:30ларда "Кучлик" нефт базаси яқинида ЙТҲга учраб, вафот этган.
Ҳокимликнинг маълумот беришича, Омонбоев 1985 йил 21 март куни Зангиота туманида туғилган. Подполковник Наврўз Омонбоев 1 йилдан кўпроқ вақт давомида Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хонқа туман судининг раиси автоҳалокат сабаб вафот этган эди.